Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

билан Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ لَمْ يَشْكُرْ الْقَلِيلَ لَمْ يَشْكُرْ الْكَثِيرَ, وَمَنْ لَمْ يَشْكُرْ النَّاسَ لَمْ يَشْكُرْ اللَّهَ, وَالتَّحَدُّثُ بِنِعْمَةِ اللَّهِ شُكْرٌ وَتَرْكُهَا كُفْرٌ, وَالْجَمَاعَةُ رَحْمَةٌ وَالْفِرْقَةُ عَذَابٌ»

«Озга шукр қилмаган одам кўпга ҳам шукр қилмайди. Одамлардан миннатдор бўлмаган одам Худодан ҳам миннатдор бўлмайди. Аллоҳнинг неҳматини гапириш шукр, гапирмаслик куфрдир. Жамоат бўлиш раҳмат, фирқаланиш азобдир».


Биродарининг ҳожатини чиқариш ёки мушкулини осон қилиш учун уни ҳимоя қилиш ҳам суннатдир. Бухорийнинг Абу Мусодан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. ёнларига тиланчи келганида:


«اشْفَعُوا فَلْتُؤْجَرُوا وَيَقْضِ اللَّهُ عَلَى لِسَانِ نَبِيِّهِ مَا شَاءَ»

«Ҳимоя қилинглар, ажр оласизлар ва Аллоҳ Пайғамбарининг тили билан хоҳлаганича ҳукм қилади», дер эканлар. Муслим ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ كَانَ وُصْلَةً لأَخِيهِ الْمُسْلِمِ إِلَى ذِي سُلْطَانٍ لِمَنْفَعَةِ بِرٍّ أَوْ تَيْسِيرِ عَسِيرٍ أُعْيِنَ عَلَى إِجَازَةِ الصِّرَاطِ يَوْمَ دَحَضَ الأَقْدَامُ»

«Кимки мусулмон биродарининг ҳожатини чиқариш ёки мушкулини осон қилиш учун салтанат эгасининг олдига алоқачи бўлиб борса, қадамлар тойиладиган кунда унинг кўприкдан ўтиб олишига ёрдам берилади».
Биродарининг обрўсини ғойибона ҳимоя қилиш ҳам мандубдир. Термизий Абу Дардодан ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«مَنْ رَدَّ عَنْ عِرْضِ أَخِيهِ رَدَّ اللَّهُ عَنْ وَجْهِهِ النَّارَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Кимки биродарининг обрўсини ҳимоя қилса, қиёмат кунида Аллоҳ унинг юзидан ўтни қайтаради». Абу Дардонинг бу ҳадисини Аҳмад ҳам чиқарган ва исноди ҳасан, деган. Ҳайсамий ҳам шундай деган. Исҳоқ ибн

 

45-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278